Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » "Арсенал" Лаутаро билан боғланди - Ди Мартсио

"Арсенал" Лаутаро билан боғланди - Ди Мартсио

Автор: admin

Аргентиналик ҳужумчи ва Нерадзурри шартномани узайтириш борасида муаммоларга дуч келишмоқда.

Ҳужумчи Лаутро Мартинеснинг "Интер" даги келажаги сўроқ остида, ва нуфузли журналист Жанлука Ди Мартсионинг сўзларига кўра, бу борадаги ишлар доимий равишда кучайиб бормоқда, шунинг учун ҳеч нарсани, шу жумладан аргентиналикнинг кетиши мумкинлигини ҳам инкор этиб бўлмайди.

Манбага кўра, Лаутаро агентни алмаштиргандан сўнг, томонлар шу йилнинг февралидан ўйинчи ва "Интер" ўртасида режалаштирилган шартномани узайтириш борасида муайян муаммоларга дуч келишган.

Сўнгги бир неча кун ичида Лондоннинг "Арсенал" клуби 23 ёшли форвардни сотиб олмоқчи бўлган клуб сифатида кўрина бошлади, буни Ди Мартсионинг ўзи ҳам тасдиқлаган. "Арсенал" ҳатто Лаутарога ҳам сўров юборди - эҳтимол, кейинги мулоқот анча аниқроқ бўлади.

"Интер" Лаутаро Мартинес кейинги мавсумни Италияда ўтказишига унчалик ишонмаётгани учун, унинг ўрнини босадиган вариантларни қидиришга мажбур бўлмоқда. Рўйхатнинг биринчи поғонасида Римнинг "Лацио" клубидан яна бир аргентиналик ҳужумчи Хоакин Корреа жой олган.
46   
Добавить комментарий
Ваше имя: *