Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » "Реал" Эдегорни қанча сумага сотиши маълум бўлди.

"Реал" Эдегорни қанча сумага сотиши маълум бўлди.

Автор: admin

"Қаймоқранглилар" норвегияликнинг майдонда этарлича ўйнашига кафолат бера олмайди.

"Реал" ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор ёзги трансфер ойнасида испан клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда АБC хабар бермоқда.

Манбага кўра, "қаймоқранглилар" раҳбарияти 22 ёшли норвегияликни 50 миллион эврога сотишга тайёр. "Реал Мадрид" ҳам шартномага сотиб олиш вариантини қўшмоқчи.

Футболчининг ўзи ҳали келажаги ҳақида қарор қабул қилмаган ва "қаймоқранглилар" нинг янги мураббийи Карло Анчелотти унга ишонишини айтди, лекин унга майдонда этарли ўйин вақтини ваъда қила олмади.

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида Эдегор Лондоннинг "Арсенал" клуби билан 14 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва иккита голли узатмани амалга оширди.
69   
Добавить комментарий
Ваше имя: *