Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Шомуродовнинг «Женоа»дан «Рома»га ўтиши «Ростов»га қанча фойда келтириши маълум бўлди

Шомуродовнинг «Женоа»дан «Рома»га ўтиши «Ростов»га қанча фойда келтириши маълум бўлди

Автор: admin

Элдор Шомуродовнинг «Женоа»дан «Рома»га ўтишидан ўзбекистонлик ҳужумчининг собиқ клуби «Ростов» ҳам ўз улушига эга бўлади.
Эуроставка хабарига кўра, Элдорнинг Генуя клубидан Рим жамоасига трансферидан тушадиган маблағнинг 15 фоизи Россия клуби ҳисоб рақамига ўтказиб берилади. 
«Рома» Шомуродовнинг бир йиллик ижараси учун «Женоа»га 2,5 миллион евро тўласа, шундан 375 минг евро «Ростов»га берилади. Ижара муддати якунида римликлар ўзбекистонлик форвардни 17 миллион еврога тўлақонли трансферни амалга оширишса, «Ростов» яна 1,5 миллион еврога эга чиқади. Бу маблағ Шомуродовни «Ростов»дан 7,5 миллион еврога сотиб олган «Женоа»нинг трансфердан тушган даромадининг 15 фоизидир.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов «Рома» клуби қароргоҳида тиббий кўрикдан ўтиб, 1 август куни Италиядан «Рома»нинг Португалиядаги мавсум олди йиғинига бориб қўшилганди.
Маълумот учун, Шомуродовнинг трансферидан уни тарбиялаган Муборакнинг «Машъал» клуби ҳам ўз улушига эга бўлади.
107   
Добавить комментарий
Ваше имя: *