Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Мадриднинг "Реал" клуби яна бир ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр

Мадриднинг "Реал" клуби яна бир ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр

Автор: admin

Ферлан Менди "Реал Мадрид" ушбу ёзда муносиб таклиф тушса, хайрлашишга тайёр бўлган футболчилар қаторида тилга олинмоқда, деб хабар бермоқда "Марcа".
Жамоага Давид Алабанинг келиши Мендининг ҳолатига ҳам тасир қилиши мумкин. Карло Анчелоттининг қайтиши оқибатида ҳимоянинг чап қанотига Марсело қайтарилиши мумкин. Алаба эса ё чап қанот ҳимоясида асосий таркиб азоси, ёки марказий ҳимоянинг чапроғида ҳаракат қилиши мумкин. 
Эслатиб ўтамиз, Менди "Реал Мадрид"га "Лион"дан 2019 йил 48 миллион эвро эвазига кўчиб ўтган ва 2025 йил ёзига қадар шартномаси мавжуд.
Бироқ ҳозирги вазиятда 50 миллион эвро атрофидаги сумма беришга тайёр нечта клуб топилиши мумкин, деган савол юзага келади. Албатта, агар "лос-бланкос" футболчининг улгуржи нархда сотишга рози бўлмаса.
26 ёшли футболчи ўтган мавсум охирида олган жароҳатидан яқинда тузалди ва машғулотларни бошлаб юборди.
87   
Добавить комментарий
Ваше имя: *