Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » “Женоа” Элдор Шомуродовнинг кейинги трансферидан қанча улуш олиши маълум бўлди

“Женоа” Элдор Шомуродовнинг кейинги трансферидан қанча улуш олиши маълум бўлди

Автор: admin

Элдор Шомуродовнинг “Женоа”дан “Рома”га трансфери шартлари аниқ бўлди.
Генуяликлар 26 ёшли ҳужумчининг кейинги трансферидан 20% улуш олади.
“Ўтган ҳафта трансфер борасидаги келишувга эришилди. Ижара ва кейинчалик харид қилиш асосий вариант эди. Футболчи ижарага олиниши, “Рома”даги биринчи расмий ўйинидан сўнг тўлиқ сотиб олиниши керак эди. Аммо якунда тўлиқ трансфер ва кейинги трансфердан 20% улушга тўхталишди”, — дейди вазиятдан хабардор вакил.
Ундан ташқари ўтказилган ўйинларда қайд этилган натижалар учун бонуслар ҳам шартномага киритилган.
“Шартномада бонуслар зинапояси кўрсатилган — 5 йиллик шартнома давомида 15, 30 ва 45 та ўйинлар учун. “Женоа” футболчининг иштирокидан умумий ҳисобда 2 миллион евро олиши мумкин”, — дейди “Рома” вакили.
Рим клуби Элдор Шомуродовни “Женоа”дан 17,5 миллион евро эвазига харид қилди. Шомуродов “Рома” билан 2026-йил 30-июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси янги клуби сафида 14-рақамда ҳаракат қилади.
Шомуродов 2020/21-йилги мавсум бошида “Ростов”дан 7,5 миллион евро эвазига “Женоа”га ўтганди. Бунгача у “Машъал” ва “Бунёдкор” клубларида тўп сурган. Элдор ортда қолган мавсумда А Серияда 31 та ўйин ўтказиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлди.
101   
Добавить комментарий
Ваше имя: *