Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Килиан Мбаппенинг оиласи Мадриддан уй қидирмоқда

Килиан Мбаппенинг оиласи Мадриддан уй қидирмоқда

Автор: admin

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе "ПСЖ"дан "Реал"га ўтишга анча яқин, деб хабар беради Эл Чирингуито нашри журналисти Пипи Эстрада.
Манбага кўра, француз ҳужумчисининг оиласи аллақачон Мадриддан уй сотиб олишга ҳаракатни бошлашган.
Аввалроқ, "ПСЖ" футболчини шу ёзда қўйиб юбормоқчи эмаслиги ҳақида хабар берилганди, лекин унинг шартномаси тугашига бир йил қолганлиги сабабли, у келаси ёз эркин агент сифатида кетишига тўғри келади. Бу ҳолатни эса Париж клуби вакиллари хоҳлашмайди.
Фабрисио Романонинг сўзларига кўра, ҳозирча фақат "Реал" Мбаппага даъвогарлик қилмоқда ва футболчининг ўзи ҳам Мадрид клубига ўтишни хоҳламоқда. Шунинг учун ҳам Килиан "ПСЖ" раҳбариятига шартномани узайтирмаслигини аллақачон маълум қилган.
73   
Добавить комментарий
Ваше имя: *