Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » "Бавария"га ПСЖ ҳимоячиси керак

"Бавария"га ПСЖ ҳимоячиси керак

Автор: admin

Уни чемпион жамоага чорлашмоқда.
ПСЖ клубининг марказий ҳимоячиси Тило Керер фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин.
24 ёшли футболчига "Бавария" жиддий қизиқиб қолган. Бу ҳақда Билд нашри хабар тарқатмоқда. Немис гранди уни Никлас Зюлега муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Керер ўтган мавсум ПСЖ сафида жами 33 та ўйинда майдонга тушди. Унинг трансфер нархи 25 миллион эврога баҳоланмоқда.
ПСЖ ўтган мавсум Франтсия чемпионатида 2-ўринни эгаллаган бўлса, “Бавария” Бундеслигада чемпионликни қўлга киритган.
65   
Добавить комментарий
Ваше имя: *