Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » "Лестер" ва "Эвертон" "Ласио" ҳужумчиси учун курашмоқда.

"Лестер" ва "Эвертон" "Ласио" ҳужумчиси учун курашмоқда.

Автор: admin

"Эвертон" ва "Лестер" "Лаcио" ҳужумчиси Хоакин Корреа учун таклиф тайёрламоқда.
Англия клублари 26 ёшли аргентиналик футболчи учун 25 миллион эвро ва бонуслар таклиф қилган ҳолда, Рим клуби билан музокараларни бошлашга тайёр.
"Эвертон" ёзда "Реал"га ўтиши ҳақида миш-мишлар янграётган Ришарлисонни йўқотиши мумкин. "Лестер" эса ўз ўрнида ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи.
Олдинроқ хабар берилганидек, Корреага "Арсенал" ва "Тоттенхем" ҳам қизиқиш билдирмоқда. "Лаcио" янги устози Мауриcио Сарри форвардни жамоасида кўрмаяпти. Корреа ўтган мавсум римликлар таркибида 38та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 4та ассист қайд этди.
24   
Добавить комментарий
Ваше имя: *