Goal24.uz » Трансфер » Эриксен тез орада "Аякс"га қайтиши мумкин

Эриксен тез орада "Аякс"га қайтиши мумкин

Автор: admin

Амстердам клуби ярим ҳимоячи хизматига қизиқиш билдирмоқда.

"Интер" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен тез орада "Аякс" футболчисига айланиши мумкин, деб ёзди журналист Николо Шира твиттерда.

А Серия расмийлари Эриксенга кардиовертер дефибриллятор ўрнатилганидан сўнг майдонга қайтишни тақиқлади. «Интер» даниялик ярим ҳимоячини сотишни режалаштирмоқда, «Аякс» бундан фойдаланмоқчи.

Эриксен 2009-14 йилги мавсумда "Аякс"ни ҳимоя қилган, 162 ўйин ўтказиб, 32 гол урган.

Аввалроқ, «ПСЖ» «Интер» ярим ҳимоячиси Марсело Брозовични сотиб олмоқчи экани хабар қилинганди.
210   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Трансфермаркет трансфер олами трансфер нархи тушиб кетган футболчилар трансфер бозори
футбол, Трансфер трансфер 2022 трансфер оламидаги янгликлар