“Нерадзурри” сербни ўз уйида кўрмоқчи.
Миланнинг “Интер” клуби “Айнтрахт” ҳужумчисига йилига 5 миллион евро маош оладиган 4 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр. Немис клуби футболчи учун 15 миллион евро товон пули олади. Бу ҳақда Флориан Плеттенберг хабар берди.
Манбанинг қайд этишича, немис клуби Костични сотиш бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Аммо ҳозирча 29 ёшли сербиялик ҳужумчининг трансфери учун ҳеч ким ариза бермаган.
Филип Костич жорий мавсумда Бундеслиганинг 27 та ўйинида иштирок этди ва 12 та гол урди. Футболчининг ҳисобида тўртта гол ва саккизта голли узатма бор.
Костичнинг амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.