Goal24.uz » Европа жамоалари » Испания » "Барселона" Лаутаро Мартинес трансфери учун икки футболчисини трансферга қўйди

"Барселона" Лаутаро Мартинес трансфери учун икки футболчисини трансферга қўйди

Автор: admin


Лаутаро Мартинес 15 апрел, жума куни Спезиага қарши сафарда 1:3 ҳисобида ғалаба қозонган "нерадзурри"нинг энг яхши ўйинчиларидан бири эди, аммо унинг "Интер"даги келажаги ноаниқ. "Барселона" ушбу вазиятдан энг яқин трансфер ойнасида футболчи сотиб олиш орқали фойдаланиши мумкин, деб хабар беради Cорриере делло Спорт.

Манбанинг таъкидлашича, Мартинес шартномасига ҳозирда "Бешиктош"да ижарада ўйнаётган Миралем Пянич ва "Барселона" бош мураббийи Хавининг режаларида бўлмаган Мемфис Депай ҳам бўлиши мумкин.

Аввалроқ, агар аргентиналик футболчига 80 миллион евро таклиф қилинса, «Интер» ҳужумчи Лаутаро Мартинес билан хайрлашишга тайёрлиги хабар қилинганди.

Трансфермарк Лаутаро Мартинесни 70 миллион еврога баҳолади.
50   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
Ла Лига Испания чемпионатидаги сўнги янгиликлар Барселона ҳақидаги муҳим янгиликлар Реал Мадрид бомба трансферлари ҳақида Энг со;нги Эл классиколар ҳақида маълумотлар Испания чемпионатидаги янгиликлар Ла Лига клублари Атлетико Мадрид Реал Мадрид Барселона Виллареал Испаний кубиги Испания кубиги Cопа дел Рей