Goal24.uz » Европа жамоалари » Испания » "Кадис" бош мураббийи Испания чемпионатида "Барселона" устидан қозонилган ғалаба ҳақида нималар деди

"Кадис" бош мураббийи Испания чемпионатида "Барселона" устидан қозонилган ғалаба ҳақида нималар деди

Автор: admin


"Кадис" бош мураббийи Серхио Гонсалес Испания чемпионатининг 32-турида "Барселона"га қарши ўйиндаги ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди.

“Ўйлайманки, бу биз учун жуда мос бўлган ўйин бўлди, сценарий бизга тўлиқ мос эди. Бизнинг режамиз уларникидан фарқли эди. Бугун биз режалаштиргандек бўлди. "Камп Ноу"да бу рақибни мағлуб этиш осон эмас.Бу ғалаба бизга ёқилғи бўлиши керак. Биз бу ўйинга катта иштиёқ, катта куч, рақибдан очко олиш иштиёқи билан тайёргарлик кўрдик. Ҳаммаси аъло даражада ўтди. Ушбу босқичдаги ғалаба бизни кучайтириши керак», - дея Гонсалеснинг сўзларини келтиради Cадиз расмий сайти.

Ушбу ғалабадан сўнг Кадис қуйи лигани тарк этишга муваффақ бўлди. Жамоа 31 очко жамғариб, турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди. “Барселона” 31 учрашувда 60 очко жамғарган ва турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
27   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
Ла Лига Испания чемпионатидаги сўнги янгиликлар Барселона ҳақидаги муҳим янгиликлар Реал Мадрид бомба трансферлари ҳақида Энг со;нги Эл классиколар ҳақида маълумотлар Испания чемпионатидаги янгиликлар Ла Лига клублари Атлетико Мадрид Реал Мадрид Барселона Виллареал Испаний кубиги Испания кубиги Cопа дел Рей