"Марсел"да ижара асосида ўйнаётган "Арсенал" ҳимоячиси Уилям Салиба Мадриднинг "Атлетико" клубига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда ЛъЕқуипе нашри хабар бермоқда.
21 ёшли Салиба Лондон клубига 2019-йилда келиб қўшилган, аммо шундан сўнг у учта клубга ижарага берилган. "Канонирлар"нинг асосий жамоаси учун франциялик ҳимоячи ўйин ўтказмади, аммо "Арсенал У23" таркибида саккизта учрашувда қатнашди.
2021 йилнинг ёзидан бери Салиба "Марсел"да ижарада ўйнамоқда. Жорий мавсумда футболчи барча мусобақаларда 45 та ўйинда гол ура олмади.
2022-йил 25-март куни Салиба Франсия терма жамоасида дебют қилди ва унда иккита ўйин ўтказди.