"Бавария" яқин кунларда "Аякс" ҳимоячиси Нусайр Мазрауи жамоасига ўтиш бўйича келишувни якунлайди. Марокашлик футболчи эркин агент сифатида янги клубга ўтади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо Тwиттер’да хабар берди.
Манба берган хабарга кўра, сўнгги учрашувда Мазрауининг агенти Мино Раёла билан оғзаки келишувга эришилган, бироқ шартнома ҳали имзоланмаган.
24 ёшли Мазрауи жорий мавсумда барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Мазрауи Голландия клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У тўққиз ёшида “Аякс” академиясига қўшилган. Футболчининг бозор нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.