Goal24.uz » Европа жамоалари » Франсия » "ПСЖ" "Барселона" юлдузи билан шартномани узайтиришни биринчи ўринга қўйди

"ПСЖ" "Барселона" юлдузи билан шартномани узайтиришни биринчи ўринга қўйди

Автор: admin


«ПСЖ» голландиялик футболчи Хави Симонс билан янги шартнома имзоламоқчи. “Барселона” тарбияланувчисининг Франсия жамоаси билан амалдаги шартномаси мавсум сўнгида якунига этади. Бу ҳақда журналист Экрем Қўнур Тwиттер’да хабар берди.

Олдинроқ "Барселона" Симонсни қайтариш ниятида экани ва парижликлар билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига этадиган 18 ёшли футболчи учун шартнома тайёрлаётгани ҳақида хабар берилганди. Хабар қилинишича, Симонсга "Барселона" қизиқишларидан ташқари бошқа жамоалардан ҳам бир қанча таклифлар бор.

Симонс 2010 йилдан 2019 йилгача "Барселона" таркибида бўлиб, эркин агент сифатида "ПСЖ"га ўтган эди. Парижликларнинг асосий таркибида голландиялик футболчи тўққизта ўйинда қатнашиб, голли узатмани амалга оширди.
54   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Франсия чемпионати Лига 1 турнир жадвали Франсия чемпионати янгиликлари дербилар франсия клублари Франсия кубиги Франсий супер кубиги ПСЖ ҳақида янгиликлар Лион клуби ҳақида маълумотлар Лилл клуби ҳақида янгиликлар Месси Рамос Мбаппе Неймар Икарди Ҳакимий