Серблар «Олд Траффорд»ни тарк этишадими?
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Неманя Матич ёзда иш жойини ўзгартиради. Бу маълумотни италиялик журналистлар тарқатмоқда.
Матич учун курашда “Рома” фаворит саналади. Гиаллоросси вакиллари аллақачон Матичнинг агенти билан алоқада.
"Бўрилар" бош мураббийи Жозе Моурино Матичнинг "Рома"га ўтишини талаб қилмоқда. У Неманя билан «Челси» ва «Манчестер Юнайтед»даги биргаликдаги фаолияти орқали яхши таниш.