Норвегиялик футболчи Премер-лигага йўл олади.
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттиришга қарор қилди. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар бермоқда.
Манбага кўра, Холанд “шаҳрликлар” билан шахсий шартнома борасида келишиб олган. Энди шаҳар бошлиқлари Холанд учун товон пули миқдорини "Боруссия" раҳбарияти билан келишиб олишлари керак.
Жорий мавсумда Холанд Бундеслигада 20 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 18 та гол ва 7 та голли узатма бор.