Goal24.uz » Жаҳон » Суаресдан Стерлинггача. Собиқ жамоасидан “қасос олган” футболчилар

Суаресдан Стерлинггача. Собиқ жамоасидан “қасос олган” футболчилар

Автор: admin


Футболчилар ўзи учун севимли бўлган жамоада қадр топмаса, буни осон қабул қилмаслиги табиий. Ба’зи футболчилар борки, собиқ жамоасидан қойилмақом тарзда “қасос олади”. “Дарё” жамоада қадрланмаган ва вақт ўтиб, собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилган қатор футболчилар ҳақида сўз юритади.
Даррен Бент “Тоттенҳем”га қарши

Фото: Геттй Имагес
АПЛнинг 2005/06-йилги мавсумида “Чарлтон” ҳужумчиси Даррен Бент 36 ўйинда 18 та гол урди ва Терри Анри (27), Рууд ван Нистелройдан (21) кейин учинчи энг яхши тўпурарга айланди. Ёрқин ўйин намойиш этган футболчи “Тоттенҳем” э’тиборини қозонади. “Шпорлар” 2007-йилда футболчи билан 6 йиллик шартнома имзолайди. Бир йилдан сўнг Лондон жамоасида Ҳарри Реднапп бош мураббийга айланади. Мутахассис Бентни очиқчасига танқид қилар эди. “Порцмут”га қарши ўйинда (2008/09-йилги мавсум, ўйин 1:1 ҳисоби билан якунланган) Даррен рақиб дарвозасига яқин турган бўлса-да, боши билан тўпни ноаниқ йўналтиради. Реднапп ушбу вазият борасида: “Менинг рафиқам ҳам бу ердан гол урарди”, дея фикр билдиради. Футболчи ғазабини ичига ютади.
2009-йилда “Сандерленд” Бентни харид қилади. “Тоттенҳем” эса унинг ўрнига Роман Павлюченко ва Жермейн Дефони олиб келади. Ўша мавсумнинг 33-турида “Сандерленд” ўз уйида “Тоттенҳем”ни қабул қилади. Учрашувнинг биринчи дақиқасидаёқ Даррен Бент “шпорлар” дарвозасини ишғол қилади ва трибунага қарата “жим туриш” ишорасини кўрсатади. 29-дақиқада эса пеналтини аниқ амалга ошириб, уни ҳам нишонлайди. Ўйин 3:1 ҳисобида “Сандерленд”нинг ғалабаси билан якунланади.
2009/10-йилги мавсум охиригача Бент 24 та гол уради, “Тоттенҳем”нинг янги футболчиси Дефо эса 18 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Даррен Реднаппга айта олмаган гапларини натижалари орқали кўрсатди.
Марио Балотелли “Ницса”га қарши

Фото: Геттй Имагес
“Супер Марио” “Ницса”да мажозий ма’нода “қайта туғилди”. 2016-йилда эркин агент сифатида “Ливерпул”дан Франсияга кўчиб ўтган футболчи 3 йил мобайнида 76 та ўйинда иштирок этиб, 43 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
2018/19-йилги мавсум олдидан “Ницса” бош мураббийи Лусен Фавр ўрнини Патрик Виейра эгаллади. Марио Балотелли ҳам жамоадан кетиш истагини билдирди. Аммо “Марсел”га амалга ошиши керак бўлган трансфер барбод бўлди. Футболчининг бундан жаҳли чиқди. Машғулотларга кеч борадиган одат чиқарди, ортиқча вазн йиғди. Бош мураббий Марио билан суҳбатлашиб олди. Балотелли яна таркибга қайтди ва 10 та ўйинда иштирок этиб, бирорта голли вазиятда қатнашмади.
2018-йил декабр ойида, захирага олинаётган Марио мураббийга жаҳл қилди. Бу эса охирги нуқта эди. 2019-йилнинг 23-январида футболчи “Марсел” билан шартнома имзолади. Март ойида эса “Ницса”га қарши майдонга тушди. 61-дақиқада гол урган Балотелли голни майдон четига бориб, жамоадоши билан “тош, қоғоз, қайчи” ўйинини ўйнаган ҳолда нишонлади.
Раҳим Стерлинг “Ливерпул”га қарши

Фото: Геттй Имагес
2012-йилда Раҳим Стерлинг “Ливерпул” сафида дебют қилади. Мерсисайдликлар ёш футболчи жамоанинг келажаги эканига шубҳа қилмайди. Лекин Раҳим янги шартнома борасида “Ливерпул” билан келиша олмайди. Жамоа футболчининг маошини икки баравар ошириб беришни ва’да қилади. Шу орада шайхлар хўжайинлик қиладиган “Манчестер Сити” Стерлинг учун жуда катта маош тўлаш истагини билдиради. 2015-йилда англиялик футболчи “шаҳарликлар” таркибига ўтади.
Стерлинг Манчестерга кўчиб ўтгандан сўнг берган дастлабки интервюларидан бирида “Мен болалигимдан АПЛ чемпиони бўлишни орзу қилганман. Шунинг учун ‘Манчестер Сити’га ўтдим”, деб айтиб ўтади. Бу эса “қизиллар” мухлисларини ғазабга келтиради. Мана йиллар мобайнида “Енфилд”да Стерлингга нисбатан ҳуштакбозлик уюштириб келинади. Раҳим эса собиқ жамоасига қарши ўйинлар гол ура олмасди. Аммо 2019-йилга келиб, бу истаги амалга ошди. Англия Суперкубоги доирасида “Манчестер Сити” “Ливерпул”га қарши баҳс олиб борди. Стерлинг марказий ҳужумчи позициясида ўйинни бошлади ва 12-дақиқада Алиссон дарвозасини ишғол қилди. Дарвозадан жой олган тўпнинг ёнига бориб, унга яна бир марта зарба берган Стерлинг ўйиндан сўнг “Уларга гол урганимдан хурсандман”, деб жавоб берди.
Машмашали кетишидан 5 йил ўтиб, Стерлинг собиқ жамоасидан “қасос олди”.
Денни Уелбек “Манчестер Юнайтед”га қарши

Фото: Геттй Имагес
Денни Манчестерга Ганадан кўчиб келган иммигрантлар оиласида туғилган. 2005-йилда “Манчестер Юнайтед” академиясига қабул қилинган. 2006-йилда эса асосий жамоада дебютини ўтказишга муваффақ бўлади. Шундан кейин турли мавсумларда турлича кўрсаткичлар қайд этиб келган ҳужумчи 2014-йилда жамоадан кетишига тўғри келади. “Қизил иблислар”нинг янги мураббийи Луи ван Гал Уелбекка очиқчасига “Сен асосий таркибга кириш учун етарлича яхши футболчи эмассан”, деб айтади. 23 ёшли футболчи учун бу қаттиқ зарба эди.
Денни 2014-йил 1-сентабр куни “Арсенал” билан шартнома имзолайди. Лондонликлар сафидаги илк мавсумидаёқ Англия Кубоги доирасида “Манчестер Юнайтед” дарвозасини ишғол қилади (2:1). Ғалаба голини урган Уелбек голни хурсандчилик билан нишонлайди. “Арсенал” 2014/15-йилги мавсумда Англия Кубогини қўлга киритади.
Серхио Рамос “Севиля”га қарши

Фото: Геттй Имагес
Серхио “Севиля” академияси тарбияланувчиси. 2004/05-йилги мавсумда ҳимоячи асосий жамоада дебютини ўтказади. Мавсум сўнгида эса “чемпионат кашфиёти” дея э’тироф этилади. “Севиля”да атиги бир мавсум ўйнаган бўлса-да, Рамос мухлисларнинг ёқимтойига айланади. 19 ёшли футболчига бир нечта жамоа қизиқиш билдира бошлади. “Севиля”нинг собиқ президенти Хосе Мария дел Нидо футболчига 12—15 миллион евро атрофида пул таклиф қилинса, сотишга қарши эмаслигини билдирди. Мадриднинг “Реал” жамоаси Серхио Рамосни қўлга киритиш учун жиддий ҳаракат қила бошлади. Буни кузатиб турган президент футболчининг товон пулини тўлаган жамоага қўйиб юборамиз, деб айтиб ўтади. Серхио Рамоснинг ўша пайтдаги товон пули — 27 миллион евро эди. Дел Нидонинг ушбу хатти-ҳаракатлари Рамосга ёқмайди. 2005-йил 31-август куни у “Реал” билан шартнома имзолади.
Шундан сўнг Серхио “Севиля” дарвозасини ҳар сафар ишғол қилганда, голни нишонлашни ан’анага айлантириб олди. Интервюларидан бири Рамос: “Бу ерга Ракитич ёки Дани Алвес келганда, мухлислар уларни илиқ кутиб олади. Мен келганда эса ўзим ва оиламни ҳақорат қилишади”, деб очиқчасига айтиб ўтган эди. Албатта, Рамоснинг ҳар сафар голни нишонлаши мухлисларга ҳам ёқмайди. Чунки ҳимоячи жамоадан кетаётган вақтда “Севиля” бутун умр юрагида қолишини та’кидлаган. Лекин “Реал” сафида “Севиля” дарвозаси томон йўлланган 7 та тўпини ҳам Рамос нишонлаган. Буни эса мухлислар кечира олмайди.
Анхел ди Мария “Манчестер Юнайтед”га қарши

Фото: Геттй Имагес
Аргентиналик футболчи 2014-йилда “Реал”дан “Манчестер Юнайтед”га ўтади. Англия жамоаси ди Марияни ўша вақтдаги ўзи учун рекорд нарх: 59,7 миллион еврога харид қилади. Аммо Анхел манкунианликлар сафида муваффақияциз ҳаракат қилади. Бош мураббий Луи ван Гал билан келишмовчиликлар ҳам ди Мариянинг Манчестерни тарк этишига сабабчи бўлади.
2015-йил 6-августда аргентиналик юлдуз “ПСЖ” билан шартнома имзолайди. Ди Мариянинг Париждаги дўстининг айтишича, “Манчестер Юнайтед”нинг ўйини бошланса, у дарҳол телевизорни ўчириб қўйишни сўраган.
2018/19-йилги мавсум Чемпионлар Лигасининг нимчорак финалида “ПСЖ” “Манчестер Юнайтед” билан тўнаш келади. “Олд Траффорд”даги мухлислар ди Марияга турли буюмлар улоқтиради. Манкунианликлар футболчиси Эшли Янг эса тезликда югуриб кетаётган ди Марияни майдон четига итариб юборади. Бундан ғазабланган Анхел 53-дақиқада бурчак зарбасидан тўп ошириб, Кимпембенинг голига ассистентлик қилади. Голни жамоадошлари билан бирга нишонлаган аргентиналик, трибунадаги мухлисларга номақбул сўзлар билан мурожаат қилади. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Килиан Мбаппенинг гол уришига ҳам ёрдамлашади. Анхел ўзига нисбатан ҳурматда бўлмаган жамоага ўзига хос жавоб қайтаради.
Луис Суарес “Барселона”га қарши

Фото: Геттй Имагес
Луис Суарес 2014-йилда “Барселона”га ўтган. Лионел Месси, Неймар билан биргаликда ажойиб учлик ҳосил қилиб, қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларга эга чиққан. Каталониядаги 6 йили мобайнида уругвайлик ҳужумчи 284 та ўйинда 198 та голга муаллифлик қилган.
Роналд Куман “Барселона” бош мураббийига айлангач, жамоада жиддий ўзгаришлар қилмоқчи эканлигини айтди. Луис Суарес ҳам нидерландиялик мутахассиснинг режаларига кирмади ва жамоани тарк этишга мажбур бўлди. 2020-йил 24-сентабрда “Атлетико” билан эркин агент сифатида шартнома имзолаган Суарес ўша мавсумнинг ўзида мадридликлар билан Испания чемпионига айланди. 2021/22-йилги мавсумда эса Ла Лиганинг 8-тури доирасида “Атлетико” ўз уйида “Барселона”ни қабул қилди. Учрашувнинг 44-дақиқасида Луис Суарес собиқ жамоасига гол урди. Тўғри, Суарес ушбу голни нишонламади, лекин қўлини телефон шаклига келтириб, “салом йўллади”. Суареснинг ўзи бу ишора болаларига қаратилгани, у фарзандлари билан шу тариқа ҳазиллашишини айтиб ўтган бўлса-да, аслида бу Роналд Куманга қаратилганини кўпчилик тушунди. Куман ва Суарес ўртасидаги телефон суҳбатидан кейин Луиснинг каталон клубини тарк этиши аниқ бўлганди. Суарес эса шу тариқа Кумандан “қасос олди”.
95   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Жаҳон чемпионати 2022 Миллатлар лигаси УЕФА Дунё футболи янгиликлари футбол янгиликлари янгилик футболи бугунгу футбол бугунги трансферлар футбол натижалари футбол тв чампионат асиа
Узфифа нет трибуна уз спорц уз олтин топ 2021 олтин топни ким олади жаҳон футболи янгиликлари