Goal24.uz » Европа жамоалари » Италия » Пиоли "Интер"дан учралган мағлубият ҳақида нималар деди

Пиоли "Интер"дан учралган мағлубият ҳақида нималар деди

Автор: admin


Стефано - "нерадзурри" билан кубок баҳси ҳақида.

"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли "Интер" билан кубок учрашувидаги омадсизлик ҳақида фикр билдирди. "Милан" ўз дарвозасидан жавобсиз учта гол ўтказиб юборди ва Италия кубоги финалига чиқа олмади.

«Биз ғалаба қозонишни хоҳлагандик, аммо бунга эриша олмадик, бизга кучли рақиб қаршилик кўрсатиши аниқ эди. Менимча, 3:0 адолатли эмас, лекин “Интер” ўз голларини керакли вақтда урди.

Учрашувнинг очилишида улар гол уришди, аммо бизда ортга қайтиш учун имкониятлар бўлди. Ўтказиб юборилган голга келадиган бўлсак, табиийки, ҳисоб 1:2 бўлганида, бошқа ўйин давом этарди, урилган гол бизга туртки берган бўларди, шунинг учун ҳам қийин пайт бўлди.

Агар сиз учта гол ўтказиб юборсангиз, демак, рақиб яхшироқ ўйнади ва биз хато қилдик. Бизда етарлича куч, босим ёки лаҳзалар бўлмади, деб айтмайман, шунчаки бизнинг оқшомимиз бўлмади. Биз финалга чиқмоқчи эдик, аммо бу жамоа учун порлаши ва А Серия чемпионлиги учун бор кучини бериш учун ажойиб имконият, чунки бизда охиригача бориш учун керак бўлган ҳамма нарса бор”, деди мураббий.
66   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
А Серия Скудето Италия чемпионати Милан Интер милан Рома Лациё Ювентус Наполи А Сериядаги энг муҳим янгиликлар Милан клубидаг энг сўнги янгликлар футболчилар Элдор Шомуродов Мартинез Дибала Италия супер кубиги Италия кубиги