«Манчестер Сити» Англия премер-лигасининг 30-турида «Брайтон» дарвозасига уч марта зарба бериб, ғалаба қозонди. Хосеп Гвардиола шогирдлари АПЛ турнир жадвалида “Ливерпул”ни ортда қолдириб, биринчи ўринга қайтди.
“Шаҳарликлар” сафида голларга Риёд Маҳрез, Фил Фоден ва Бернарду Силва муаллифлик қилишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «шаҳарликлар» ўз уйида юқорида тилга олинган «Ливерпул»га ютқазиб, Англия кубогидан чиқиб кетганди. Гвардиола жамоаси турнир финалига бир қадам қолганда тўхтади.
"МАН СИТИ" - "БРАЙТОН" 3:0
Голлар: Риёд Маҳрез 53 Фил Фоден 68 Бернарду Силва 82