Лео режалар тузди.
"ПСЖ" ҳужумчиси Лионел Месси келаси мавсумни парижликлар жамоаси таркибида ўтказади. Бу ҳақда испан ОАВлари хабар бермоқда.
Матбуотда узоқ вақтдан бери Лео келаси ёзда «ПСЖ»ни тарк этиши ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда. Бироқ, манбага кўра, Месси 2022/2023 йилги мавсумни "ПСЖ" сафида ўтказишга қатъий қарор қилган.
Қўшимча қиламизки, бугун «ПСЖ» «Анже» билан ўйинда ғалаба қозонса, муддатидан аввал Франсия чемпионига айланиши мумкин. Мессига келсак, у жароҳати сабаб ушбу дуелни ўтказиб юборади.