Бланколиклар ҳимоя қанотини кучайтирмоқчи.
"Челси" вингери Рис Жеймс "Реал"нинг нишонига тушди. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар бермоқда.
"Реал Мадрид" скаутлари жорий мавсумда Рис Жеймсни 9 марта жонли эфирда томоша қилишган. “Кўк-анорранглилар” ҳимоячисининг трансфери ёзда амалга ошиши мумкин.
Жеймс жорий мавсумда “Челси” сафида Премер-лигада 20 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 5 та гол ва 6 та голли узатма бор.