Эрик "қизил иблислар" манфаати учун ишлайди.
Амстердамнинг “Аякс” клуби бош мураббийи Эрик тен Хааг жорий мавсум якунида “Манчестер Юнайтед”ни бошқаради. Бу ҳақда “Юнайтед” матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Эрик инглиз клуби билан 2025 йилнинг июнигача шартнома имзолайди.
Ҳозирда “Манчестер Юнайтед”ни Ралф Рангник бошқармоқда. У бош мураббийлик лавозимини тарк этгач, клубда қолади.
«Манчестер Юнайтед» ҳозирда АПЛ турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.