Германиялик марказий ҳимоячининг “Челси” билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига этади.
Марказий ҳимоячи Антонио Рюдигер жорий мавсум охирида шартнома муддати тугаши сабабли “Челси”ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.
Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, 29 ёшли немис ҳали ўз келажаги ҳақида бир қарорга келмаган, бироқ бу ишни яқин бир неча ҳафта ичида амалга оширишни режалаштирган.
Манбага кўра, "Реал", "ПСЖ" ва Туриннинг "Ювентус" клублари Рюдигер атрофидаги вазиятни кузатиб боришмоқда ва агар у "Стемфорд Бриж"ни тарк этишга қарор қилса, у учун курашишга тайёр бўлади.
Жорий мавсумда Антонио Рюдигер “Челси” сафида барча мусобақаларда 47 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт портали немис марказий ҳимоячисини 35 миллион еврога баҳоламоқда.