Мураббий парижликларни Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга етаклай олмади.
«ПСЖ»нинг қатарлик эгалари Маурисио Почеттино билан хайрлашмоқчи. Мутахассис Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмади.
Манбанинг қайд этишича, ишдан бўшатилган тақдирда аргентиналик мутахассис товон пули олади. Тахминан саккиз миллион эвро бўлади. Мураббий ҳамкорликни муддатидан олдин бекор қилгани учун пул олади.
Маурисио Почеттинонинг парижликлар клуби билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Аввалроқ аргентиналик футболчи “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи лавозимига да’вогарлар рўйхатидан жой олганди, аммо манкунианликлар ўз танловини Эрик тен Хааг фойдасига ҳал қилишди.