Жазоирлик футболчи ҳали янги шартнома борасида келишиб олгани йўқ.
«Манчестер Сити» футболчиси Риёд Маҳрезга «ПСЖ» ва «Реал» қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда француз ОАВ ёзмоқда.
Манбанинг қайд этишича, агар 31 ёшли ҳужумчи ва клуб янги келишув борасида келишмаса, “шаҳарликлар” кейинги трансфер ойнасида футболчини сотишга ҳаракат қилишади. Маҳрезнинг «Сити» билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Маҳрез жорий мавсумда 41 та ўйинда майдонга тушди. Футболчи 23 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.