Goal24.uz » Ўзбекистон » ОЧЛ. “Насаф” Қатарнинг “Ас-Садд” клубини ишончли ҳисобда енгиб, гуруҳ пешқадамига айланди. Мозговойдан дубл

ОЧЛ. “Насаф” Қатарнинг “Ас-Садд” клубини ишончли ҳисобда енгиб, гуруҳ пешқадамига айланди. Мозговойдан дубл

Автор: admin


Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 5-тури доирасида “Насаф” 23-апрел, шанба куни “Ас-Садд” билан баҳс юритди.

Тенг кучлар остида ўтган биринчи бўлимда дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи 45 дақиқаликда эса томонлар 4 та гол уришнинг уддасидан чиқди. 63-дақиқада Акмал Мозговой Санти Касорланинг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. 75-дақиқада Ҳусайн Норчаев бирга-бир вазиятда ажойиб ҳаракат қилиб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Орадан ҳеч қанча ўтмай Қатар клуби дарвозабони ҳам кучли прессинг натижасида хатога йўл қўйди. Хатодан кейин тўпга эга чиққан Ойбек Бозоров Мозговойни қулай вазиятга олиб чиқди, Акмал эса дублни расмийлаштирди — 3:0. Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда Родриго Табата ҳисобни қисқартирди.

Шу тариқа “Насаф” “Ас-Садд” устидан ишончли ғалабага эришди. Жамоаларнинг 1-даврадаги ўйинида 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилганди.

ОЧЛ
5-тур баҳси
23-апрел, шанба
“Насаф” — “Ас-Садд” 3:1
Голлар: 1:0 — 63 Мозговой, 2:0 — 75 Норчаев, 3:0 — 77 Мозговой.
105   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Про лига Супер лига Олий лига Ўзбекистон кубиги Ўзбекистондаги барча футбол янгиликлари ўзбекистон футболидаги энг қайноқ янгликлар Про лига янглилари Супер лига янгиликлари Олий лига янгиликлари