У Жорди Албанинг ўрнини боса олади.
Каталониянинг “Барселона” клуби амстердамлик “Аякс” ҳимоячиси Лисандро Мартинесни жамоага таклиф этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Футболчи ҳимоя марказида ҳам, қанотда ҳам ўйнай олади, шу туфайли у Хорди Албага муқобил бўла олади.
Манбанинг қайд этишича, каталонияликлар Лисандро Мартинесдан ташқари Сезар Аспиликуетани ҳам таклиф қилишлари мумкин. Агар "Барса" "Челси" ҳимоячиси билан келишувга эриша олмаса, "Аякс" футболчиси кўк-анорранглилар лагерига ўтади.
Мартинеснинг "Аякс" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Футболчининг трансфер нархи 32 миллион еврони ташкил қилади.