УЕФА Чемпионлар лигасининг биринчи ярим финали учун ҳакамлар бригадасини танлади.
УЕФА Чемпионлар лигаси яримфиналидан ўрин олган "Манчестер Сити" ва "Реал" ўртасидаги дастлабки ўйинга ҳакамларни тайинлади. Ўйин 26 апрел куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.
Учрашувнинг бош ҳаками руминиялик Истван Ковач бўлди. Ёрдамчи ҳакамлар - Василе Флорин Маринеску ва Овидиу Артене. Тўртинчи ҳакам Артур Диас.
Видеоёрдамчи ҳакам - Марко Фриц. Видео ҳакам ёрдамчиси - Бастиан Данкерт.