Футболчини "Манчестер Юнайтед" билан таққослашмоқда.
"Барселона" президентининг спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Жорди Кройфф Френки де Ёнг ҳақидаги миш-мишлар ҳақида гапирди. Олдинроқ ярим ҳимоячи "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
“У биз учун жуда қимматли футболчи. Уни сотиш масаласи муҳокама қилинмаяпти”, - деди Кройфф.
Френки де Ёнг жорий мавсум каталонияликлар сафида 43 та ўйинда майдонга тушди. Футболчи тўртта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.