Goal24.uz » Чемпионлар лигаси » Раҳим Стерлинг "Реал"га қарши бўлажак баҳс ҳақида нималар деди

Раҳим Стерлинг "Реал"га қарши бўлажак баҳс ҳақида нималар деди

Автор: admin


“Шаҳарликлар” эса Карло Анчелотти шогирдлари билан куч синашади.

"Манчестер Сити" вингери Раҳим Стерлинг "Реал"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси ярим финал учрашуви ҳақида журналистлар билан суҳбатлашди. Англия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги қарама-қаршиликнинг биринчи давраси эртага оқшом Этиҳад стадионида бўлиб ўтади.

“Бу фақат жорий мавсумда эмас. Олдинги мавсумлардан биламизки, "Реал Мадрид" Чемпионлар лигасида қанчалик яхши ўйнаган. Биз тўғри тайёргарлик кўришимиз керак, бу синовга психологик жиҳатдан тайёр эканлигимизга ишонч ҳосил қилишимиз керак.

Бу алоҳида турнир, ҳар бир ёш футболчи унда ўйнашни хоҳлайди. Мен ҳар бир ўйинда бор кучимни бераман. Чемпионлар лигаси мадҳияси ва муҳити ҳар доим ўзига хос нарсадир”, - дейди Стерлинг.

Қўшимча қиламизки, "Ман Сити" - "Реал" учрашуви Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.
57   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
уефа чемпионлар лигаси чемпионлар лигаси янгликлари бугунги кун чемпионлар лигаси янгликлари УЕФА Суперкубоги ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати