Goal24.uz » Чемпионлар лигаси » Клопп "Вилярреал"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси ярим финал учрашуви ҳақида нималар деди

Клопп "Вилярреал"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси ярим финал учрашуви ҳақида нималар деди

Автор: admin


"Қизиллар" устози "Вилярреал" билан ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ливерпул" бош мураббийи Юрген Клопп "Вилярреал"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси ярим финал учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Биз рақиб ўйинини синчковлик билан таҳлил қилдик. Мен Унаи Эмери ва "Вилярреал"ни жуда ҳурмат қилардим, энди эса бу жамоани синчиклаб ўрганиб чиқдим ва катта таассурот қолдирдим.

Эмери майда-чуйдаларга берилиб кетган мураббий. Босиш учун турли хил вариантлар, муайян вазиятларга турли реакциялар. У ўз ишини аъло даражада бажарадиган жаҳон даражасидаги мутахассис.

Бугун бошқа турнирлар ҳақида гапирмаслигимиз керак, чунки бор этиборимизни “Вилярреал” ва Чемпионлар лигаси ярим финалига қаратганмиз. Бу алоҳида, ақлдан озган, ниҳоятда муҳим ўйин.

Кўп мураббий ва футболчилар умр бўйи тер тўкиб меҳнат қилишади, лекин бундай ўйинга яқин ҳам келишмайди. Демак, бу имкониятни қадрлашимиз ва футболдан завқ олишимиз керак.

Ўйинда қийин пайтлар бўлади, буни мен биламан. Сиз асабийлашмаслигингиз керак, чунки биз рақибга қийинчилик туғдирамиз. Биз ўз уйимизда ижобий натижа учун курашамиз, кейин эса Испанияда ҳам худди шундай кайфиятда ўйнаймиз, чунки бу қарама-қаршилик биз учун ҳамма нарсани англатади», — дея Клоппнинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпул" - "Вилярреал" учрашуви 27 апрел, чоршанба куни "Енфилд"да бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:55да бошланади.

МАНБА: УЕФА РАСМИЙ САЙТИ
30   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
уефа чемпионлар лигаси чемпионлар лигаси янгликлари бугунги кун чемпионлар лигаси янгликлари УЕФА Суперкубоги ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати