Клуб босниялик футболчини Артуро Видал ўрнига ўринбосар сифатида кўрмоқда.
"Интер" кейинги ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Мундо Депортиво хабарига кўра, "нерадзуррилар" Артуро Видал ўрнига Миралем Пянични сотиб олмоқчи.
Жорий мавсумда Пянич 26 та ўйин ўтказиб, 4 та голли узатмани амалга оширди.
Олдинроқ Пянич "Бешиктош"да қолиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди, бироқ ҳаммаси трансфер суммасига боғлиқ.