Карим дубл қайд этди.
"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан сўнг интервю берди. Хабарингиз бор, Мадриднинг “Реал” клуби Хосеп Гвардиола жамоасига 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
“Мағлубият ҳеч қачон яхши бўлмайди, чунки биз ҳар доим Чемпионлар лигасида мухлисларимизни хурсанд қилишга интиламиз. Энг муҳими, биз ҳеч қачон қўлимизни ташламаймиз, доим охиригача борамиз.
Энди биз Бернабеуга боришимиз керак ва биз мухлисларимизга аввалгидек керак бўлади. Биз ғалаба қозониш учун сеҳрли нарсани қиламиз.
Пеналти? Бу ички ишонч ва ҳаммаси. Мен ўзимга жуда ишонаман. Шунинг учун мен буни қиламан ва у яхши ишлайди”, деди Бензема.