Goal24.uz » Ўзбекистон » ОЧЛ. “Пахтакор” мусобақадаги сўнгги ўйинида 5 та гол уриб, ўз дарвозасидан 4 та тўп ўтказиб юборди

ОЧЛ. “Пахтакор” мусобақадаги сўнгги ўйинида 5 та гол уриб, ўз дарвозасидан 4 та тўп ўтказиб юборди

Автор: admin


Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 6-турида “Пахтакор” 26-апрел, сешанба куни “Ат-Та’вун”га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувда ҳисоб 14-дақиқада очилди: Язид Бакир қанотдан оширилган тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллаб, супер гол муаллифига айланди. Аббос Файзуллаев орадан 10 дақиқа ўтиб, мувозанатни тиклади. Шундан сўнг “Пахтакор” кетма-кет яна иккита гол уришнинг уддасидан чиқди. Голларга Азиз Турғунбоев ва Сардор Собирхўжаев муаллифлик қилди. Бироқ саудияликлар ҳам шундан сўнг 2 та гол уриб, ҳисобни тенглаштирди — 3:3.
78-дақиқага келиб, Миржаҳон Мираҳмадов яна “шерлар”ни олдинга олиб чиқди. 83-дақиқада хитойлик ҳакам тошкентликлар дарвозасига пеналти белгилади, 11 метрлик жарима зарбасидан Ҳассан Аламри унумли фойдаланди, ҳисоб яна тенглашди. Орадан 3 дақиқа ўтиб эса “Пахтакор” ғалаба голини уришнинг уддасидан чиқди. Ушбу вазиятда Аббос Эргашбоев бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади — 5:4.
Шу тариқа “Пахтакор” ОЧЛ гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинини ғалаба билан якунлади. Томонларнинг биринчи даврадаги ўйинида ҳам ўзбек клубининг қўли баланд келганди.

Ма’лумот учун, “Пахтакор” мусобақани 6 очко билан якунлаб, Д гуруҳида охирги ўринни эгаллади. Славче Войнески жамоаси ўтказилган 6 ўйиннинг 4 тасида мағлубиятга учраган бўлса, 2 тасида ғалаба қозонди.
ОЧЛ
6-тур баҳси
26-апрел, сешанба
“Пахтакор” Ўзбекистон — “Ат-Та’вун” Саудия Арабистони 5:4
Голлар: 0:1 — 14 Язид, 1:1 — 24 Файзуллаев, 2:1 — 31 Турғунбоев, 3:1 — 33 Собирхўжаев, 3:2 — 51 Алнабит, 3:3 — 60 Алнабит, 4:3 — 78 Мираҳмадов, 4:4 — 83 Аламри, 5:4 — 86 Эргашбоев.
“Пахтакор”: 35.Қувватов, 3.Алижонов, 88.Азмиддинов, 21.Ҳажиев, 34.Сайфиев, 6.Алибоев, 27.Собирхўжаев, 42.Файзуллаев, 8.Еркинов, 77.Мираҳмадов.
Захира: 33.Суюнов, 11.Рашидов, 14.Шаркич. 16.Розиев, 28.Холматов, 29.Ёқубов, 32.Асқаров, 36.Ергашбоев, 46.Жабборов, 63.Ўринбоев.
“Ат-Та’вун”: Албакр, Кана, Тариқ Муҳаммад, Сумайҳан Алнабит, Муатаз Албагави, Кристиан Луиндама, Ҳассан Ҳавсави, Мустафо Абделла, Ҳассан Аламри, Раян Муса, Наваф Алсубҳи.
Захира: Зулайфи, Фаҳад Рашиди, Алояйри, Наваф Суфён, Файсал Мутаири, Раян Жаҳоний, Ракан Тулайҳи, Ҳолид Мунташири, Басил Меҳавес.
85   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Про лига Супер лига Олий лига Ўзбекистон кубиги Ўзбекистондаги барча футбол янгиликлари ўзбекистон футболидаги энг қайноқ янгликлар Про лига янглилари Супер лига янгиликлари Олий лига янгиликлари