"Реал"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Иско фаолиятини "Бетис"да давом эттиради. Бу ҳақда испан матбуоти хабар бермоқда.
Манбага кўра, Иско аллақачон "бодринглар" билан келишиб бўлган. У 2+1 схема бўйича меҳнат шартномаси тузади. Битимнинг молиявий тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Реал Мадрид" Искони янгиламасликка қарор қилган эди. Ёзда футболчи эркин агент сифатида "Бетис"га ўтади.