Индзаги жамоаси учун катта зарба.
Миланнинг “Интер”и “Болоня” билан ўйинда мағлуб бўлди. Бу ўйин А Серияда бўлиб ўтди. Болоня Италиянинг амалдаги чемпиони дарвозасига икки бор зарба берди.
Учинчи дақиқадаёқ Иван Перишич ҳисобни очди, аммо танаффусгача ҳам Марко Арнаутович ҳисобни тиклади. Никола Сансоне 81-дақиқада “нерадзуррилар” дарвозасини ишғол қилиб, мезбонларга ғалаба келтирди.
«Болоня» мағлубияциз сериясини бешта ўйинга етказди ва 42 очко билан 13-ўринда бормоқда. “Интер” 72 очко билан пешқадам “Милан”дан 2 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.
БОЛОНЯ - ИНТЕР 2:1
Голлар: Арнаутович, 28, Сансоне, 81 - Перишич, 3