Goal24.uz » Ўзбекистон » ОЧЛ. “Насаф” Иордания клуби билан дуранг қайд этиб, ўз тарихида илк бор плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

ОЧЛ. “Насаф” Иордания клуби билан дуранг қайд этиб, ўз тарихида илк бор плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

Автор: admin


Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 6-турида “Насаф” 27-апрел, чоршанба куни “Ал-Виҳдат”га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида Марко Станоевич ҳисобни очди. 34-дақиқада “Ал-Виҳдат” вакиллари мувозанатни тиклади: Ҳолид Ассамнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Муҳаммад Анас боши билан дарвоза тўрига киритди. 59-дақиқада Ҳусайн Норчаев қаршиликларни яна олдинга олиб чиқди. 82-дақиқада Муҳаннад Абу Таҳа ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа “Насаф” ОЧЛ гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинини дуранг билан якунлади. Томонларнинг биринчи даврадаги ўйинида ўзбек клубининг қўли баланд келганди.

“Насаф” 9 очко жамғарган ҳолда Э гуруҳида 2-ўринни эгаллади. Қаршликларнинг ушбу натижаси плей-офф босқичига йўлланма берадиган энг яхши иккинчи ўринлар қаторидан жой олиш учун етарли бўлди.
ОЧЛ

6-тур баҳси

27-апрел, чоршанба

“Ал-Виҳдат” Иордания — “Насаф” Ўзбекистон 2:2

Голлар: 1:0 — 3 Станоевич, 1:1 — 34 Муҳаммад Анас, 1:2 — 59 Норчаев, 2:2 — 82 Абу Таҳа.
“Ал-Виҳдат”: 1. Аҳмад Наввас, 2. Муҳаммад Али Буҳашеш, 4. Муҳаммад Алдмери, 7. Мунтер Умар (6. Муҳаннад Маҳмуд 75), 16. Ферас Шилбая, 18. Тариқ Ҳаттаб, 90. Аҳмад Самир, 10. Аҳмад Наваф (5. Аҳмад Тоир) 75, 8.Ҳолид Ассам (15.Анас Ҳамад 60), 20. Кларенс, 21. Муҳаммад Анас.

“Насаф”: 35. Абдувоҳид Не’матов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 92. Умарбек Эшмуродов, 7.Шароф Муҳитдинов, 8. Дилшод Саитов, 18. Баҳром Абдураҳимов (6. Муродбек Раҳматов 90+1), 22. Акмал Мозговой, 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич, 9. Иван Соловёв (17. Суҳроб Нуруллоев 63), 10. Ҳусайн Норчаев (99. Семир Смайлагич 63).
Огоҳлантиришлар: Ферас Шилбая (10), Кларенс (43).
116   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Про лига Супер лига Олий лига Ўзбекистон кубиги Ўзбекистондаги барча футбол янгиликлари ўзбекистон футболидаги энг қайноқ янгликлар Про лига янглилари Супер лига янгиликлари Олий лига янгиликлари