Ярим ҳимоячи Италияни соғинди.
"Челси" ярим ҳимоячиси Жоргинё А Серияга қайтмоқчи. Бу ҳақда журналист Низар Кинселла хабар бермоқда.
Манбага кўра, Жоргинёнинг "Челси" бош мураббийи Томас Тухел билан муносабатлари яхши, аммо у (Жоржинё) ва унинг атрофидагилар Италияга қайтишни исташмоқда. Жоржинёга асосий даъвогар Туриннинг "Ювентус" клуби ҳисобланади.
Қўшимча қиламизки, Жоржинёнинг "Челси" билан шартномаси 2023 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади. Шу билан бирга, томонлар ҳамкорликни узайтириш борасида музокаралар олиб боришмаяпти.