Жуда ғалати ҳолат.
Мино Раёланинг ёрдамчиси таниқли футбол агенти 54 ёшида вафот этгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
“Мен псевдожурналистларнинг қўнғироқларидан ғазабдаман. Улар ҳозир омон қолиш учун курашаётган одамнинг ҳаёти ҳақида тахмин қилмоқдалар”, - дейди Хосе Фортес Родригес.
Малумки, Раёла замонамизнинг энг нуфузли агентларидан биридир. Унинг мижозлари рўйхатидан Холанд, Ибраҳимович, Доннарумма, Погба каби футболчилар ва бошқа юлдузлар бор.
Раёла сўнгги ойларда оғир хасталик билан курашиб, Италияда даволанаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Ҳозир у реанимацияда экани айтилмоқда.