Карло тирик футбол афсонаси.
"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти Эвропанинг энг кучли 5 чемпионлигини қўлга киритган тарихдаги биринчи мураббийдир.
Бугун Анчелотти муддатидан аввал "қаймоқранглилар" билан Испания чемпионлигини қўлга киритди. У аввал Франсия 1-лигаси, Германия Бундеслигаси, Италия А серияси ва Англия премер-лигасида ғолиб чиққан. Анчелотти "ПСЖ", "Бавария", "Милан" ва "Челси" билан олтин медални қўлга киритди.
Қўшимча қиламизки, ушбу Ла Лига чемпионлиги аллақачон "Реал Мадрид" тарихидаги 35-чи бўлди.