"Шаҳарликлар" бош мураббийи клубда хатога ўрин йўқлигига ишонч билдирмоқда.
"Манчестер Сити" бош мураббийи "Лидс" билан ўйин (4:0) ва шу билан бирга чемпионлик пойгасининг боришини сарҳисоб қилди. Мураббийнинг сўзларига кўра, унинг жамоасида бўшашиш учун имконият йўқ. Гвардиола асосий рақиб ҳақида юқори фикрда.
“Агар улар дуч келган қийинчиликлар ҳақида гапирадиган бўлсак, футболчилар яхши ҳаракат қилишди. Сўнгги 25 дақиқада "Лидс" қарши ҳужумлар уюштирган бўлсада, биз ажойиб ўйин ўтказдик.
Биз ҳозирги позициямизда кўп марта бўлганмиз. Мен босим ҳақида гапирмаяпман. Чемпион бўлиш учун барча ўйинларда ғалаба қозониш керак. Агар буни уддалай олмасак, «Ливерпул» чемпион бўлади», - деди Гвардиола.
«Сити» «Ливерпул»дан бир очко олдинда. Жамоаларнинг тўртта ўйини бор.