Футболчи ёзда ҳаракатланиши мумкин.
"Астон Вилла" "Ливерпул" ҳимоячиси Жо Гомесга қизиқиш билдирмоқда. Футболчи оз миқдорда ўйин амалиётига эга. Ҳимоячи жорий мавсумда “Ливерпул” сафида АПЛда атиги 7 та ўйинда майдонга тушди.
Жо Гомеснинг “қизиллар” билан амалдаги шартномаси 2024-йилнинг 30-июнига қадар амал қилади. Трансфермаркт маълумотларига кўра, футболчининг трансфер қиймати 22 миллион эврони ташкил қилади.
Умуман олганда, ҳимоячи мерсисайдликлар сафида барча турнирларда ўтказилган 20 та ўйинга эга. Жо Гомес битта голли узатмани амалга оширди.