Goal24.uz » Европа жамоалари » Испания » "Барселона" "Челси" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Барселона" "Челси" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Автор: admin


Каталонияликлар футболчи учун Ла Лиганинг бошқа клуби билан рақобатлашиш ниятида.

"Барселона" "Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбанинг қайд этишича, 31 ёшли чап қанот ҳимоячиси кейинги трансфер ойнасида Каталония пойтахтига кўчиб ўтиши мумкин. Шу билан бирга, "Барселона"нинг қисқа рўйхатига ушбу позиция учун яна 2-3 нафар футболчи киритилган.

Олдинроқ "Атлетико Мадрид"га Маркос Алонсо қизиқаётгани хабар қилинганди. Испаниялик футболчининг "кўклар" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган.
44   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Ла Лига Испания чемпионатидаги сўнги янгиликлар Барселона ҳақидаги муҳим янгиликлар Реал Мадрид бомба трансферлари ҳақида Энг со;нги Эл классиколар ҳақида маълумотлар Испания чемпионатидаги янгиликлар Ла Лига клублари Атлетико Мадрид Реал Мадрид Барселона Виллареал Испаний кубиги Испания кубиги Cопа дел Рей