“Қизил иблислар” таркибни кучайтирмоқчи.
“Саутгемптон” ярим ҳимоячиси Жеймс Уорд-Проуз фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар бермоқда.
Манбага кўра, Эрик тен Хаагнинг шахсан ўзи Уорд-Проузнинг трансферидан манфаатдор, эслаймизки, у келаси мавсумдан бошлаб "Манчестер Юнайтед"ни бошқаради. “Қизил иблислар”дан ташқари “Манчестер Сити” ҳам “Саутгемптон” ярим ҳимоячисини мақсад қилган.
Жорий мавсумда Уорд-Проуз авлиёлар сафида барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 39 та ўйин ўтказди. Унинг ҳисобида 10 та гол ва 8 та голли узатма бор.