Адзурри таркибни кучайтирмоқчи.
"Наполи" ҳужумкор ярим ҳимоячи Ҳамед Траорега кўз тикди. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда.
Томонлар музокаралар олиб бормоқда, аммо айни дамда улар муросага келишдан жуда узоқда. "Наполи" Траоре учун 16 миллион эвро беряпти, Сассуоло Эвропа валютасида 25 миллион сўрамоқда.
Жорий мавсумда 22 ёшли ивуарлик футболчи А Серияда 28 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 7 та гол ва 2 та голли узатма бор.