Турин клуби "Арсенал" футболчисига кўз тикди.
"Ювентус" лондонликлар ҳимоячиси Габриелга сармоя киритишга тайёр. Жанлука Ди Марсионинг фикрича, Габриел бошқа давогарлардан юқорида жойлашган.
"Ювентус"да марказий ҳимоячиларга ишонч йўқ. Бонуччи ва Келлинининг келажаги катта савол белгисидир. Де Лигт бошқа жамоалар имкониятларини ҳам кўриб чиқишга тайёр.
Габриел - бу мавсумда "Арсенал"нинг асосий марказий ҳимоячиси.