УЕФА ярим финал жавоб учрашувларини бошқарадиган ҳакамларни аниқлади.
УЕФА ярим финалдан ўрин олган "Реал" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги жавоб учрашувини бошқарадиган ҳакамларни тайинлади. Ўйин 4 май куни Мадридда бўлиб ўтади.
Учрашувнинг бош ҳаками сифатида Даниеле Орсато тайинланди. Унинг ёрдамчилари Cиро Карбонаре ва Алессандро Жаллатини бўлади. Давиде Масса тўртинчи ҳакам сифатида ишлайди.
Массимилиано Иррати ва Паоло Валери ВАР тизимига раҳбарлик қилишади. Бутун ҳакамлар жамоаси Италияни ҳимоя қилади.