Бу энг яхши трансфер бўлади.
Туриннинг "Ювентус" клуби "Ливерпул" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Трансфер энг яқин трансфер ойнасида амалга оширилади.
Салоҳ ва мерсисайдликлар ўртасидаги амалдаги келишув 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Мисрлик футболчи ва клуб ҳали янги шартнома борасида келишиб олишмаган. Аввалроқ, ОАВда футболчининг «ПСЖ»га ўтиш истаги борлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Салоҳ жорий мавсумда 45 та ўйинда майдонга тушди. Футболчи 30 та гол ва 14 та голли узатмани амалга оширган. Аввалроқ Муҳаммад А Серияда ўйнаб, "Фиорентина" ва "Рома" клубларини ҳимоя қилган.