Goal24.uz » Европа жамоалари » Англия » "Арсенал" Лаутаро Мартинес учун қанча тўлашга тайёр

"Арсенал" Лаутаро Мартинес учун қанча тўлашга тайёр

Автор: admin


"Канонирлар" жиддий таклиф тайёрламоқда.

Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, “Арсенал” “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес учун тахминан 60 миллион евро тўлашга тайёр. "Канонирлар" футболчини ёзда сотиб олмоқчи.

Футболчига лондонликлардан ташқари «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, аввалроқ манкунианликлар Мартинесни қўшимча тўлов эвазига Марсялга алмашиш бўйича таклиф тайёрлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шу тариқа, “қизил иблислар” футболчининг нархини туширишга ҳаракат қилади.

Мартинес жорий мавсумда жамоаси сафида барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушди. Футболчи 3 та голли узатма ва 21 та гол муаллифига айланди.

Мартинеснинг "Интер" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига этади. Портал Трансфермаркт аргентиналик футболчининг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
50   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
АПЛ англия чемпионати АПЛ турнир жадвали аплдаги энг сўнги янгликлар англия чемпионати
Арсенал ҳақидаги қайноқ янгиликлари Челси ҳақидаги қайноқ янгиликлари Ливерпул ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер Юнайтед ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер шаҳри ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер Ситй ҳақидаги қайноқ янгиликлари "Тоттенхем" клуби ҳақида малумот Англия Супер кубиги Ангиля кубиги Ангиля лига кубиги